Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

Қаршининг “Насаф” клуби аъзоси Ҳусайн Норчаев Россиянинг “Алания” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда рус клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Норчаев 470 минг евро эвазига Қарши клубидан “Алания”га кўчиб ўтган. Ҳусайн янги клуби билан 3,5 йиллик шартнома имзолади. Футболчи Владикавказ жамоасида 9-рақам остида тўп суради.

Ҳозирги вақтда “Алания” Россия Миллий лигасида ортда қолган 20 та турдан сўнг 38 очко билан 2-ўринда бормоқда. Жамоа Россия Премьер лигасига чиқиш учун кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Ҳусайн Норчаев 2002 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. 21 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳозирча 1 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф Ҳусайн Норчаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг