Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари машинада Жаҳон чемпионатига йўл олишди
Спорт
−
08 ноябр 2022 21950 1 дақиқа
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар Қатар мамлакатида футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик бир гуруҳ футбол мухлислари мундиалга иккита махсус машинада йўлга чиққанликлари маълум бўлди.
Авто-карвонга ПФЛ мухлислар билан ишлаш ва оммавий тадбирлар ўтказиш бўлими раҳбари Абдураҳмон Фозилов бошчилик қилмоқда. Хабар қилинишича, авто-карвон Ўзбекистон-Қозоғистон-Озарбайжон-Эрон-БАА-Саудия Арабистони-Қатар йўналишида ҳаракатланади. Ҳозирги вақтда мухлислар гуруҳи Қозоғистонда бўлиб туришибди.
Маълум бўлишича, сафардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, турли мамлакатлар туристларини Ўзбекистонга жалб қилишдан иборатдир.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август