Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари 3 ойдан бери гонорар олмаётгани маълум бўлди
Спорт
−
16:19
2970Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланган бўлса ҳам, ҳамон мамлакат лигаларида фаолият юритувчи ҳакамларнинг ойлик гонорарлари тўлаб берилмаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, охирги марта Ўзбекистон Суперлигаси, Про-лига ва аёллар лигасида фаолият олиб борувчи ҳакамлар сентябрь ойида гонорар олган. Ҳакамларнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун гонорарлари ҳали тўланмаган.
“Янги йил киришига 10 кун қолди. Ҳакамларга октябрь ойидаги ўйинлар учун ҳалигача гонорар тўланмабди. Бу қанақа муносабат? Ташкилот бермаса, бошқа жойдан олиши керакми?”, дейди футбол журналисти Фахриддин Рўзиев.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳозирча расмий муносабат билдиргани йўқ.
LiveБарчаси