Ўзбекистонлик фура ҳайдовчиларининг Россияда визасиз қолиш муддати 2 карра узайтирилди

Жамият

image

Россия Федерацияси ҳукумати МДҲ давлатлари фуқаролари бўлган ва халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи профессионал ҳайдовчилар учун Россияда вақтинча бўлиш муддати бир календарь йили давомида жами 180 кунгача узайтирилди. Бу ҳақда жорий йилнинг 27 апрель куни қабул қилинган “Россия Федерацияси ҳудудида айрим тоифадаги хорижий фуқароларнинг вақтинча бўлиш муддатини узайтириш тўғрисида”ги қарорда белгиланди.

Ҳужжатга кўра, хорижий ҳайдовчилар, шу жумладан, ўзбекистонликлар ҳам Россия ҳудудида календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолишлари мумкин бўлади.

Бунинг учун ҳайдовчи шахсни тасдиқлаш учун Россияга кириш ва у ерда бўлиш мақсадида ариза юбориши, унга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда халқаро ташувни амалга ошираётганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилиши лозим.

Қарор халқаро логистика билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга тегишли бўлиб, 2026 йил 30 июнь санасидан кучга киради.

Агар кириш учун ариза юборилмаса, хорижий фуқаронинг Россияда вақтинча бўлиш муддати йил давомида 90 кундан ошмайди.

Россияга кириш учун ҳайдовчилар олдиндан онлайн ариза топширишлари керак. Ариза Россияга киришдан 90 кун олдин, энг кеч 72 соат олдин топширилади. Шошилинч ҳолатларда эса, киришдан 4 соат олдин ҳам ариза юбориш мумкин бўлади. Тартиби билан батафсил танишиб чиқиш учун йўриқнома ҳам эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчилари учун Россияда визасиз бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача узайтирилиши ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия халқаро логистика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг