Ўзбекистонлик эркакни калтаклаган ФМС ходимига жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
07 Май 2021
8449Аввалроқ Россия Федерациясининг Томск шаҳрида миграция ходимлари Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда ушбу ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Томск тергов бўлимининг расмий саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясининг Томск вилояти Тергов бўлими Томск миграция марказида Ўзбекистон фуқаросига нисбатан зўравонлик ишлатилгани тўғрисида текширув ўтказган.
“Россия Ички ишлар вазирлигининг Томск вилояти бўйича хизмати Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 286-моддаси 3-қисмининг "а" бандида (зўравонлик ёки ундан фойдаланиш таҳдиди билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган миграция бўлими ходимига қарши жиноий иш қўзғатди”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь