Россияда ФМС ходими ўзбекистонлик эркакни калтаклади (видео)

Жамият

image

Россия Федерациясининг Томск шаҳрида миграция ходимлари Ўзбекистон фуқаросини калтаклади. Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ҳамда Ташқи миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.

Хабар берилишича, ўзбекистонлик эркакка нисбатан ёмон муносабатда бўлинган кадрлар 2 май куни эълон қилинган. Видеодан маълум бўлишича, ФМС ходимлари ўзбекистонлик эркакдан автомобиль ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилган. Аммо эркак бунинг учун паспорт етарли эканини тушунтириб, ҳужжатларни тақдим этишни хоҳламаган.

Шундан сўнг, у хонага олиб кетилган ва хизматнинг бошқа мижозлари олдида калтакланган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, калтакланганидан сўнг у дарҳол полицияга мурожаат қилиб, ҳуқуқбузарларга қарши ариза ёзган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг