Ўзбекистонлик эркак туғилган кунини 15 яшар қизни зўрлаш билан “нишонлади”
3-саҳифа
−
02 Июнь 2021
204552Кеча, 1 июнь куни ўзининг 37 ёшини қаршилаган ўзбекистонлик эркак таваллуд кунини вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилиш билан нишонлади. Ушбу воқеа Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида рўй берган. Бу ҳақда “Konkretno.ru” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи 40 яшар аёл ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиб, 1 июнь куни соат 19:00 атрофида Элагин ороли ҳудудида номаълум шахс унинг вояга етмаган 15 ёшли қизига жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этгани ҳақида хабар берган.
Ҳуқуқ-тартибот органларида томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида бир соат ўтиб, гумонланувчи Элагин ороли ҳудудида қўлга олинган. Алоҳида урғуланишича, у шу куни 37 ёшни қаршилаган Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Маълум бўлишича, мигрант икки йил олдин Санкт-Петербургга ишлаш мақсадида келган. У ҳозиргача Федерацияси ҳудудида қонуний рўйхатдан ўтмасдан яшаган.
Хабарга кўра, ушбу жиноят юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь