Ўзбекистонлик дзюдочилар Венгриядаги “Катта дубулға” мусобақасида 2 та медал қўлга киритди

Спорт

image

Венгрия пойтахти Будапештда дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир мусобақа ўз поёнига етди. Унда етти нафар спортчи билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.

+100 кг вазн тоифасидаги Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун беллашди. Финляндиялик Марти Пумалайненга қарши татамига чиққан Бахтиёров ажойиб ҳаракатлари билан ғалабани ўз томонига оғдира олди ва бронза медалига эга чиқди. Шоҳруҳ ушбу натижа билан ҳисобига жаҳон рейтинги учун 500, Париж-2024 йўлида 250 рейтинг очкосини ёзиб қўйди.

-66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Раҳимжон Субхонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпиони Хифуми Абэга қарши муносиб курашди.

Гарчи беллашув кунчиқар юрт вакилининг ғалабаси билан хотима топган бўлса-да, ўзбекистонлик полвон Хифуми Абэга муносиб қаршилик кўрсата олди. Якунда Абэ 2 вазари баҳоси билан ўзининг 3 йилдан бери узилмаётган мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Субхонов эса кумуш медал билан кифояланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Венгриядаги мусобақага иккинчи таркиб билан борган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг