Ўзбекистонлик дзюдочилар Осиё чемпионатида яна тўртта медаль ютди

Спорт

image

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Кеча, 5 август куни жами тўртта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

5 август кунги баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга бўлди. 

-73 кг вазнда финалга етиб келган Муроджон Йўлдошев қозоғистонлик Данияр Шамшаевга имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибига айланди. Ушбу вазнда курашган яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Обидхон Номонов тожикистонлик Беҳрузи Ҳожазодадан устун келиб, бронза медалига сазовор бўлди. 

-70 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тажрибали спортчи Гулноза Матниёзова олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда япониялик уч карра жаҳон ва Осиё чемпиони Ёко Онога ютқазиб қўйди. Шоҳиста Назарова эса қозоғистонлик Анастасия Маяковани енгиб, Осиё чемпионатининг бронза медалига эга чиқди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси икки кунлик баҳслар якунига кўра, 1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалига эга бўлиб турибди.

Маълумот учун, дзюдо бўйича Осиё чемпионати эртага, 7 август куни ўз поёнига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг