Ўзбекистонлик дзюдочи қиз халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Спорт

image

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида мукофот жамғармаси 100 минг еврони ташкил этувчи дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг эндигина 2-куни бошланганига қарамай, Ўзбекистон вакили Шукуржон Аминова олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада Ўзбекистон томони катта таркиб билан ўз иштирокини муваффақиятли бошлаб олди. Кеча, 2 июнь куни -52 кг вазн тоифасида Шукуржон Аминова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибасига айланди.

Бу натижа билан Аминова жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси учун эса 350 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Тақдирлаш маросимида Халқаро дзюдо федерацияси ҳакамлар ҳайъати директори, ўзбекистонлик Армен Багдасаров Аминовага олтин медални топширди.  

Бугун, 3 июнь куни 8 нафар ўзбекистонлик дзюдочи мусобақа медаллари ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Ўзбекистон биринчи кун якунлари бўйича 1 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 40 давлат орасида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг