Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари йилнинг энг яхши боксчиси бўлишга даъвогарлик қилмоқда
Спорт
−
10 Январь
3831Профессионал боксдаги таниқли промоутерлик компанияларидан бири Matchroom ўз боксчилари орасида 2023 йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда.
Эътиборлиси, уч нафар ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Исроил Мадримов “Йилнинг энг яхши боксчиси” бўлиш учун номзодлар қаторидан жой олган.
Айни вақтда овоз бериш ташкилотнинг расмий сайтида ўтказилмоқда. Бу жараён 14 январь куни ўз якунига етади.
Маълумот ўрнида, Matchroom мижозлари ҳисобланувчи Муроджон Аҳмадалиев 2023 йил давомида иккита жанг ўтказди (1 та ғалаба, 1 та мағлубият), Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов эса ўтган йил давомида битта жанг ўтказиб, ғалабага эришди.
LiveБарчаси