Ўзбекистонлик боксчилар Олимпиада сари яна бир қадам ташлаш арафасида

Спорт

image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнир давом этмоқда. Бугун, 5 март куни мусобақанинг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу кун дастурида 3 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Дастлаб, Элнур Абдураимов (-63 кг) филиппинлик рақиби билан ҳисоб-китоб қилса, кечки дастур давомида Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Дилшод Рўзметов (-81 кг) ҳам баҳс олиб боришади.

-63 кг: Элнур Абдураимов – Жеймс Палисте (Филиппин)
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов – Енсен Поутоа (Самоа)
-81 кг: Дилшод Рўзметов – Пауло Аокусо (Австралия)

Маълумот ўрнида, кеча кечки баҳслар давомида Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) иккинчи босқичда хитой таипейилик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Бокс Олимпиада Иордания

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг