Ўзбекистонлик боксчилар “Губернатор кубоги”да 6 та медални қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 24 апрель куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та– 1 та бронза, 1 та кумуш ва 4 та олтин медални қўлга киритди.

Кеча финал жангларида рингга кўтарилган ўзбекистонлик 5 спортчининг 4 нафари ғалаба қозонди.

-69 кг вазн тоифасида иштирок этган Бобоусмон Батуров ярим финалда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга ютқазиб бронза медали билан кифояланди.

Финалда Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг) ўз рақибларини енгиб, олтин медалларни қўлга киритди, Абдумалик Халаков (-60 кг) эса россиялик Альберт Батиргазиевга енгилди.

Баҳодир Жалолов финалда мусобақа мезбонларидан бири Иван Верясовни нокаутга учратиб, турнирни якунлаб берди.

Турнирда Россия 4 та олтин, 6 та кумуш медаль жамғарди. Қозоғистон 2 та олтин медал билан учинчи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов Губернатор кубоги

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг