Ўзбекистонлик боксчилар Францияда машғулот ўтказмоқда (видео)

Спорт

image

Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев машғулот жараёнларидан видеолавҳаларни ўз Instagram саҳифасига жойлади.

Ўзбекистон терма жамоаси жорий йининг 1–14 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўраяпти. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов ҳам йиғинда фаол иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бокс жамоаси Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган анъанавий “Странжа” халқаро турнирида иштирок этганди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг