Ўзбекистонлик аёл Истанбулда вафот этди

Жамият

image

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Bakırköy Dr.  Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi” шифохонасида яна бир Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабюар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 19 июль куни “Bakırköy Dr. Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi” тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Н.Р.  вафот этди. У жорий йилнинг 1 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олинган жароҳат туфайли шифохонага ётқизилган эди. 

Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари мазкур ҳолат юзасидан тергов ишларини бошлаганлар.

“Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва марҳуманинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди”, дейилади расмий ахборотда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси +90 212-323-20-37,  +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг