Ўзбекистонлик атлетлар Осиё чемпионатини 44 та медаль билан якунлади
Спорт
−
26 Декабрь 2024 5009 1 дақиқа
Қатарда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Кеча, 25 декабрь мусобақанинг сўнгги кунида ҳам совриндорлар номи аниқ бўлди.
Ўсмирлар ўртасида +102 кг вазн тоифасида иштирок этган Омадилло Олимов даст кўтаришда 156 кг, силтаб кўтаришда 205 кг ва умумий ҳисобда 361 кг натижа кўрсатиб, мусобақа чемпионига айланди ҳамда 3 та олтин медалга эга чиқди. Ёшлар тоифасида ҳам омадини синаб кўрган Омадилло ушбу натижаси билан яна 3 та бронза медални делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси мазкур қитъа биринчилигида 17 тадан олтин ва кумуш, 10 та бронза жами 44 та медалга сазовор бўлди. 20 та давлатдан 270 дан ортиқ ёш полвонлар иштирок этган ушбу чемпионатда умумҳисоб бўйича Ўзбекистон делегацияси рейтингда 2-ўринни эгаллади.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март