Ўзбекистонлик атлет Жаҳон чемпионати совриндори бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси пара пауэрлифтинг бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларига эга чиқди. Хусусан, Насиба Тошпўлатова 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Мисрнинг Қоҳира шаҳри мезблонлигидаги мусобақада аёллар ўртасида 45 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Насиба Тошпўлатова А финалида муваффақиятли қатнашиб, 2 та бронза медалини ўзиники қилган.

Аёллар, 45 кг:

  • Гуо Линглинг (Хитой) – (энг яхши кўрсаткич: 125 кг; умумий: 368 кг)
  • Тулулуп Огундоли (Нигерия) – (энг яхши кўрсаткич: 112 кг; умумий: 330 кг)
  • Насиба Тошпўлатова (Ўзбекистон) – (энг яхши кўрсаткич: 111 кг; умумий: 325 кг).

Айни дамда Ўзбекистон терма жамоси ҳисобидаги медаллар сони 4 тани ташкил этмоқда: 2 та кумуш ва 2 та бронза. Мусобақа давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегиянинг Фёрде шаҳрида ўтган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Акбар Жўраев даст кўтаришда жаҳон рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар