Ўзбекистонлик 9 боксчи Жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

Спорт

−

image

Кеча, 10 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари якунланди. Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

IBA Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларида 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Улардан 2 нафари ўз баҳсларида мағлубиятга учраб, мусобақани ушбу босқичда якунлади. 9 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси эса ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Ярим финал жанглари бугун, 11 декабрь куни бўлиб ўтади. 

Ярим финал жуфтликлар қуйидагича:

-54 кг: Асилбек Жалилов - Виачеслав Рогозин (Россия);

-60 кг: Абдумалик Халоков - Артур Базеян (Арманистон);

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Алехандру Парасчив (Молдова);

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон);

+92 кг: Арман Маханов - Давит Чалоян (Арманистон);

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Рудолф Гарбоян (Арманистон);

-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Хусравхон Раҳимов (Тожикистон);

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Арлен Лопез Кардона (Куба);

-92 кг: Тўрабек Хабибуллаев - Альфонсо Домингес (Озарбайжон).


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг