Ўзбекистонлик 3 нафар боксчи финалга чиқди

Спорт 3402
image

Бугун, 11 март куни Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа ўз якунига етади. Турнирнинг сўнгги кун дастуридан финал ва Олимпиада лицензияси учун кечадиган баҳслар ўрин олган.

Кеча ярим финал жангини муваффақиятли ўтказган ўзбекистонлик боксчилар Элнур Абдураимов (-63 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ва Баҳодир Жалолов (+97 кг) бугун олтин медаль учун рингга кўтарилса, Турсуной Раҳимова (-51 кг) Олимпиада лицензияси учун жанг олиб боради.

-51 кг: Турсуной Раҳимова – Ютумас Житпонг (Таиланд) (14:00)

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Муҳаммад Алвади (Иордания) (20:45дан сўнг)

-63 кг: Элнур Абдураимов – Закир Сафиуллин (Қозоғистон) (21:00дан сўнг)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Юстис Хуни (Австралия) (22:15дан сўнг)

Маълумот ўрнида, ҳозирча Ўзбекистон делегациясида Токио-2020 Олимпиадаси учун 21та йўлланма мавжуд.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3
t
×