Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Қозоғистонга киришда муаммоларга дуч келмоқда 

Олам

image

Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудига Россия ва Ўзбекистон орқали киришда тақиқ борлиги сабабли муаммоларга дуч келаётганлиги ҳолати кузатилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди. 

Билдирилишича, ҳайдовчиларнинг Қозоғистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун уларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, жарима белгилангани тақиқ қўйилишига сабаб бўлган.

“Ушбу фуқаролар Қозоғистоннинг “Kaspi bank ” онлайн тизимидаги “давлат хизматлари” жарималар қисмида тайинланган жаримани тўлагандан сўнг, мазкур давлат мутасадди ташкилотлари томонидан қўйилган тақиқни олиб ташлаш бўйича чоралар кўрилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ўзбекистонликлардан ортга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Транспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг