Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий ўйинига тайинланди
Спорт
−
01 Август
5460Париж шаҳрида ўтказилаётган XXXIII ёзги Олимпиаданинг футбол баҳсларида чорак финал баҳслари бошланмоқда. Ўзбекистонлик FIFA рефериси Ильгиз Тантешев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи чорак финал доирасидаги мезбон Франция ва Аргентина жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайдиган бўлди.
Танташевга қанотларда доимгидек ҳамюртлари Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллин ёрдам беради.
Қайд этиш жоиз, Танташев гуруҳи бунгача Олимпиада доирасидаги Франция - Гвинея ва Парагвай - Мали учрашувларида ҳам иш олиб борган.
Маълумот учун, Франция - Аргентина учрашуви 3 август куни Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. Баҳсга Бордо шаҳридаги маҳаллий стадион мезбонлик қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь