Ўзбекистонда янги ўсимлик тури кашф этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти олимлари томонидан дуккакдошлар (Fabaceae Lindl.) оиласи тангаўт (Hedysarum L.) туркумига мансуб янги ўсимлик тури кашф этилди. Бу ҳақда Фанлар Академияси Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ўсимлик дастлаб 2019 йилда Ботаника институти олимларининг Жануби-Ғарбий Помир-Олойнинг Ўзбекистон қисмидаги Боботоғ тизмасида амалга оширган дала тадқиқотларида топилган. Кейинчалик 2020-2021 йилларда ушбу янги турнинг популяцияси ва экологияси ўрганилган. Узоқ вақт давомида мазкур топилма устида ўтказилган экологик, морфологик ва молекуляр тадқиқотларнинг натижаси ушбу ўсимлик турининг ўзига хос белгилари туркумнинг шу вақтгача маълум турларига мос келмаслигини кўрсатди.

Шу сабабли ушбу ўсимлик тури фан учун янги тур сифатида қайд этилди ва унга Hedysarum sunhangii Juramurodov & Tojibaev 2021 деб ном берилди. Ушбу турнинг кашфиёти ҳақидаги мақола халқаро Phytotaxa журналида чоп қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фанлар Академияси

Баҳолаганлар

353

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made