Ўзбекистонга “Жаслиқ” қамоқхонасини ёпиш тавсия қилинди
Олам
−
30 Апрель 2019
12146АҚШнинг Халқаро диний эркинлик комиссияси навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Комиссия АҚШ Давлат департаментининг қарорини инобатга олмай Ўзбекистонни диний эркинлик жиддий равишда бузилаётган давлатлар рўйхатидан чиқармади.
Халқаро диний эркинлик комиссияси 2018 йилда Ўзбекистонда сезиларли ижобий ўзгаришлар бўлганини эътироф этган ҳолда “диний эркинликнинг жиддий бузилиши ҳолатлари” давом этганини таъкидлади.
АҚШ Давлат департаменти ўтган йилнинг 11 декабрь куни жаҳондаги диний эркинликлар вазияти тўғрисидаги навбатдаги йиллик ҳисоботини Ўзбекистонни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқариб, “махсус назорат қилинадиган давлатлар” рўйхатига киритганди.
Халқаро диний эркинлик комиссияси АҚШ Давлат департаментига бу қарорни қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва Ўзбекистонни “алоҳида xавотирга молик” давлатлар қаторидан чиқаришга ҳали эрта эканини таъкидлади.
Шунингдек, комиссия Ўзбекистонга диний сабаблар билан айбланган маҳбуслар сақланувчи “Жаслиқ” қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди.
29 апрель куни жамоатчилик эътиборига тақдим этилган Халқаро диний эркинлик комиссияси ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон билан биргаликда “алоҳида xавотирга молик” давлатлар қаторига Хитой, Мьянма, Россия, Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон каби 16 давлат киритилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь