Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар 49 фоизга камайди

Жамият

image

2024 йилда Ўзбекистонга жалб қилинган инвестициялар миқдори 49 фоизга камайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP) ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботга кўра, жорий йилда Қозоғистон Шимолий ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида янги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш бўйича етакчи бўлган. Мамлакат ўзига 15,7 миллиард долларни жалб қилган. Бу эса минтақадаги барча инвестицияларнинг 63 фоизини ташкил этади.

Шу тариқа Қозоғистон минтақадаги инвестициялар ҳажми бўйича биринчи ўринда туради. Ундан кейинги ўринларда:

  • Ўзбекистон – 4 миллиард доллар (-49 фоиз);
  • Қирғизистон – 2,1 миллиард доллар (+310 фоиз);
  • Озарбайжон – 1,2 миллиард доллар (+1фоиз);
  • Туркманистон – 339 миллион доллар;
  • Грузия – 126 миллион доллар;
  • Арманистон – 67 миллион доллар.

Қайд этилишича, халқаро компанияларнинг Қозоғистонга бўлган барқарор қизиқиши иқтисодиёт диверсификацияси, яшил энергияни қўллаб-қувватлаш, рақамлаштириш ва технологик инновациялар билан боғлиқ. Қозоғистоннинг муваффақияти инвестиция агентликлари ва вазирликларининг фаол ишлари билан боғлиқ бўлиб, улар инвесторларга барча босқичларда ёрдам кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон инвестиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг