Ўзбекистонга янги муфтий тайинландими? ЎМИ изоҳ берди

Жамият

image

Охирги вақтларда Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистоннинг янги муфтийси этиб тайинлангани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Нуриддин домла Холиқназаров айни дамда Тошкент шаҳар бош имом хатиби лавозимида фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлаган.

Идора тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов жорий йилнинг 15 август куни вафот этди. У вафотига қадар Москвадаги клиникада муолажа олаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

734

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг