Ўзбекистонга яна 70 минг доза “Спутник V” вакцинаси олиб келинди

Жамият 1325
image

Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 70 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 10 июнь куни Ўзбекистонга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. Жорий йилнинг 1 июнь куни “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик биринчи компоненти келтирилган эди. 

Жорий йилнинг апрель ойида эса ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш тўғрисида келишиб олган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.8
t
×