Ўзбекистонга Тожикистон Парламенти спикери келяпти
Жамият
−
05 Октябрь 2019
2205Шу йилнинг 6-8 октябрь кунлари Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф буюради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматига кўра, ушбу ташриф доирасида делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашуви режалаштирилган.
Учрашув чоғида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги аҳволи, истиқболдаги режалар ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, ташриф давомида юқори мартабали меҳмон Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун,Тожикистон Парламенти икки палатадан иборат бўлиб, юқори палата Миллий Кенгаш, қуйи палата Мажлиси намояндагон деб юритилади.
LiveБарчаси