Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда – Ўзгидромет
Жамият
−
13 Январь 29055 1 дақиқа
Ўзбекистонга совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, 16-17 январь кунларига бориб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучаяди.
Шу билан бирга, антициклон натижасида ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар қайд этилади. Ёғингарчиликлар ва шамол натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ҳамда атмосфера ҳавоси сифати яхшиланишига бир оз муддат сабабчи бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келиши оқибатида атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг тўпланиши кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.