Яқин кунларда ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари ошиши мумкин
Жамият
−
13 январ 3104 1 дақиқа
Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда. Бунинг оқибатида атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг тўпланиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда. Ушбу жараён босқичма-босқич бўлади ва антициклон кириб келиш даврида атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашади. Оқибатда атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг (PM2,5/PM10) тўпланиши кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Бу жараён 3 кун давомида сақланиб туради.
Сўнг антициклоннинг таъсири кучайиб боради ва 16-17 январь кунларига бориб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучаяди.
Шу билан бирга, антициклон натижасида ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар қайд этилади. Ёғингарчиликлар ва шамол натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ҳамда атмосфера ҳавоси сифати яхшиланишига бир оз муддат сабабчи бўлиши кутилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август