Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган ўқ-дорилар тўхтатиб қолинди

Жамият

image

Бухоро вилояти ҳудудига жанговар ўқ-дорилар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари Матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистоннинг “Олот-автойўл” чегара ўтказиш пунктида ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси С.А. бошқарувидаги DAF русумли юк транспорт воситаси чегарачилар томонидан хизмат ити ёрдамида божхона ходимлари ҳамкорлигида кўрикдан ўтказилган. 

Текширув давомида юк машинаси тиркамасига ортилган жами 8 дона енгил автомашина орасидан, давлат рақамисиз, русуми Hyundai Elantra бўлган автомашинанинг орқа ўриндиғи ва захира ғилдираги орасидан 1 дона картон қутида 43 дона жанговар патрон яшириб қўйилгани аниқланган. Шунингдек, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг