Ўзбекистонга нечта электромобиль олиб келинган?

Технология

image

Ўзбекистонга ўтган 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан 98 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 66 тага кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда

Қайд этилишича, Хитойдан – 63 та, Корея Республикасидан – 13 та, Грузиядан – 7 та ҳамда Германия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Чехия Республикаси каби давлатлардан 15 та электромобиль импорт қилинган.

Маълумот учун, ўтган 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Аввалроқ, Ҳукумат “Ўзавтосаноат” АЖни фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

электромобиль

Баҳолаганлар

461

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг