Ўзбекистонга коронавирусга қарши яна 3 миллион доза вакцина келтирилди

Жамият 7265
image

Бугун, 22 август куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан яна 3 миллион доза олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза;
  • 27 апрелда — 1 миллион доза;
  • 18 майда —  1 миллион доза;
  • 19 майда —  500 минг доза;
  • 10 июнда — 1 миллион доза;
  • 29 июнда — 1 миллион доза;
  • 30 июнда — 1 миллион доза;
  • 20 июлда — 1 миллион доза; 
  • 21 июлда — 1 миллион доза;
  • 5 августда — 1 миллион доза;
  • 6 августда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 17 миллион 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 370 000 дозаси "Спутник V", 
  • 986 480  дозаси AstraZeneca,
  • 13 500 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар 12 миллион 750 минг 44 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. 

Шунингдек, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 миллион 479 минг 304 нафарни ташкил қилмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 256
Рейтинг: 3.1
t
×