Ўзбекистонга кириб келган коронавирус штаммларидан энг хавфлиси қайси?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Коронавирус инфекциясининг қайси  штамми энг хавфли ҳисобланади? АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус инфекцияси ва унга қарши вакцинация борасидаги саволларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси бўйича маълумотлар доимий равишда ўзгариб турса-да, бугунги кунда АҚШ, Хитой, Россия ва Европа давлатлари маълумотларга кўра, дунёда аниқланган ва тасдиқланиб келаётган коронавирус инфекциясининг штаммлари ичида бирламчи пайдо бўлган коронавирусга нисбатан турли хил, яъни тезроқ тарқалувчи ёки оғирроқ кечувчи хуссусиятларга эга бўлган штаммлари мавжудлиги ёритилмоқда. 

Охирги тадқиқотлар натижасида “африканча” штамм энг хавфли деб тан олинган, чунки бу штамм гуморал иммунитетга қарши тура олади ва унга қарши даволашнинг таъсири пастроқ. Бу штамм билан касалланганларда коронавирус инфекцияси оғир ва ўта оғир даражада ўтади.

“Лекин, шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бу штамм бирламчи коронавирусга ва британча штаммга нисбатан секин тарқалувчандир. Шу хусуссияти билан уни учраши камроқдир. 

Бу эса, ўз ўрнида касалликни бу каби штаммларидан ўзимизни ҳимоялашимиз ва доимий равишда карантин қоидаларига риоя қилишимиз керак, бунда доимий ниқобларни тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва қўлларни антисептиклар билан ишлов бериб туриш керак”, дейди Убайдуллаева.

Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонга коронавируснинг “британча” ва “африканча” штаммлари кириб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Севара Убайдуллаева бирданига икки хил вакцина билан эмланиш ҳақидаги саволга жавоб берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

315

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг