Ўзбекистонга хориждан энг кўп қандай озиқ-овқат маҳсулоти импорт қилинади?

Жамият

image

Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-июнь ойларида хориждан энг кўп буғдой импорт қилинган. Энг кўп озиқ-овқат маҳсулоти эса Қозоғистондан олиб кирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июнь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:

•    Буғдой – 375,4 млн АҚШ долларига;
•    Шакарқамиш – 185,3 млн АҚШ долларига;
•    Маргарин маҳсулотлари – 156 млн АҚШ долларига;
•    Қорамол гўшти – 98,6 млн АҚШ долларига;
•    Буғдой уни – 63,4 млн АҚШ долларига;
•    Картошка – 55,5 млн АҚШ долларига;
•    Какао ва шоколад – 53 млн АҚШ долларига;
•    Сут маҳсулотлари – 38 млн АҚШ долларига;
•    Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 35 млн АҚШ долларига;
•    Банан – 26,5 млн АҚШ долларига;
•    Чой – 23 млн АҚШ долларига;
•    Парранда гўшти – 22 млн АҚШ долларига;
•    Маккажўхори – 21 млн АҚШ долларига;
•    Кофе – 15 млн АҚШ долларига;
•    Қандолат маҳсулотлари – 12,5 млн АҚШ долларига.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

•    Қозоғистон – 37,9 фоиз;
•    Россия – 25,6 фоиз;
•    Бразилия – 11,9 фоиз;
•    Беларусь – 4,3 фоиз;
•    Покистон – 2,9 фоиз;
•    Бошқа давлатлар – 17,4 фоиз.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг