Ўзбекистонга “Калашников” автоматини олиб кирмоқчи бўлган шахс аниқланди
3-саҳифа
−
19 Январь 2023
10156Россияда фуқаро олтин суви юргизилган “Калашников” автоматини Тошкентга олиб кирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Урал божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, автоматни Ўзбекистонга олиб ўтказмоқчи бўлган фуқаро уни дўстига совға қилишни мақсад қилган.
Тилла билан қопланган “Калашников” автомати 7,62 мм калибрли АК-74М русумли бўлган.
“1974 йилда ишлаб чиқарилган приёмник, кўриш мосламаси ва автоматнинг магазини ўрнатилган нақшли зардоб билан қопланган, таглик ва олд қисми эса қимматбаҳо ёғочдан қилинган. Бозорда шунга ўхшаш маҳсулотларнинг нархи 500 минг рублга етади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда маҳсулот уни жанговар ҳолатга ўтиш имкониятини аниқлаш учун божхона ходимлари томонидан мутахассисларга топширилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси