Ўзбекистонга Қозоғистондан салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
01 Май 2023 24950 1 дақиқа
Ўзбекистонга ҳафта давомида Қозоғистондан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иш ҳафтаси давомида Қозоғистон ҳудудларидан Ўзбекистонга нисбатан кучсиз салқин ҳаво оқими кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 май куни республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Сешанба ва чоршанба кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, пайшанба ва жума кунлари эса республика бўйича шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучаяди, шимолда ва чўл ҳудудларда 4 ва 5 май кунлари 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат барқарор бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат 25-30 даража атрофида бўлади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь