Ўзбекистонга июнь ойида нечта электромобиль олиб келинди?
Жамият
−
25 Июль 2021
5486Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга 63 та электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.
Жорий йилнинг июнь ойида эса 63 та электромобиль олиб келинди, бу май ойига қараганда 14 тага кўп.
Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилган:
- Хитой – 228 та
- Туркия – 24 та
- Корея – 5 та
- АҚШ – 5 та
- Германия – 4 та
- Литва – 1 та
- Испания – 1 та
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023