Ўзбекистонга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади
Бу қизиқ
−
28 Июнь 2021
19299Бугун, 28 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача атрофида бўлади.
Бундай ҳарорат қийматлари июнь ойи охири-июль ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га кўп бўлади. Бироқ, бизнинг Ўрта Осиё иқлими учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас.
LiveБарчаси