Ўзбекистонга иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади

Interesting

−

image

Бугун, 28 июндан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади. 

Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача атрофида бўлади.

Бундай ҳарорат қийматлари июнь ойи охири-июль ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га кўп бўлади. Бироқ, бизнинг Ўрта Осиё иқлими учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас.


Tags

Rate Count

921

Rating

3

Rate this article

Share with your friends