Ўзбекистонга “иномарка” импорти қарийб 2 бараварга ошди

Жамият

image

2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қиймати 320,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 13,6 мингта енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 мингтага ёки қарийб 2 бараварга ошган.

Жорий йилнинг беш ойида Ўзбекистонга 22 та хорижий давлатдан енгил автомобиллар импорт қилинган. 

Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар: 

•  Хитой – 6426 та;
•  Корея – 3491 та;
•  Қозоғистон – 2368 та;
•  Россия – 927 та;
•  АҚШ – 122 та;
•  БАА – 71 та;
•  Япония – 50 та;
•  Германия – 37 та.


Мақола муаллифи

Теглар

иномарка

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг