Ўзбекистонга импорт қилинган электромобилларга қанча пул сарфлангани очиқланди

Технология 7695
image

Ўзбекистонга импорт қилинган электромобилларга қанча пул сарфлангани очиқланди

Дунё автосаноатининг умумий баҳоси 2 триллион доллар туради. Аммо бугун электромобиллар унинг 1 фоиздан камроғини ташкил қилади. Бундай машиналар батарея орқали ишлайди ва ҳавони ифлослантирмаслиги билан қулай. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 59 тага кўп. Бу электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллар сарфланган.

Хусусан, Хитойдан – 52 та, Корея Республикасидан – 12 та ҳамда Германия, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси ва Грузия каби давлатлардан 17 та электромобиль импорт қилинган. Ўзбекистон сентябрь ойида эса хориждан 9 та электромобиль сотиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан бошлаб Андижон вилоятининг Хонобод туманида электромобиллар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди. 

Динара Юусупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 2.9
t
×