Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келмоқда
Жамият
−
28 Июнь 2019 9438 1 дақиқа
Жорий йилнинг 30 июнь – 2 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келмоқда.
“30 июнь – 1 июль кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида, 1-2 июль кунлари республиканинг қолган ҳудудларида ўртача ҳароратдан 5-7° даража юқори аномал иссиқ кутилмоқда.
Кундуз вақтларда ҳаво ҳарорати шимолда +40…+43 °Cгача, жануб ва чўл зонасида +44…+45 °C гача кўтарилиши тахмин қилинган.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда гармсел шамоли кузатилиши мумкин”, дейилади “Ўзгидромет” хабарида.

Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь