Ўзбекистонга эркин ва рақобатдош сайловлар керак – Блинкен
Жамият
−
23 Апрель 2021
8877Кеча, 22 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.
АҚШ Давлат департаментига кўра, Комилов ва Блинкен суҳбати чоғида Ўзбекистон учун фундаментал эркинликлар, айниқса, эркин ва рақобатдош сайловлар кераклиги қайд этилган.
Блинкен 2021 йил охирига бориб икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича илк мулоқотни ўтказишга умид билдирган. У икки давлат узаро дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигини нишонлашини ҳам қўшимча қилган.
Блинкен АҚШ Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Шунингдек, Давлат котиби Афғонистондаги тинчлик жараёнлари ва мамлакатнинг Марказий Осиё қтисодиётига интеграциялашувини қўллаётгани учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ Давлат котибини жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга таклиф қилган.
LiveБарчаси