Ўзбекистонга электромобиль импорти 3,2 баравар кўпайди

Жамият 3469
image
-

2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан қиймати 40,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 314 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 901 тага ёки 3,2 баробарга ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобил импорт қилган:

•    Хитой – 1155 та
•    БАА – 81 та
•    Германия – 29 та
•    Гонконг – 29 та
•    Корея – 7 та
•    Литва – 7 та
•    Эстония – 2 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга жорий йилнинг олти ойида хориждан 34,1 млн долларлик электромобиллар импорт қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 3.2
t
×