Ўзбекистонга бир ойда қанча европалик сайёҳ келгани айтилди

Жамият

image

2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 4 601 нафар Европа Иттифоқи давлатлари фуқаролари сайёҳлик мақсадида келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Ушбу туристларнинг асосий қисми Германия (652 нафар), Италия (597 нафар), Буюк Британия (523 нафар), Испания (455 нафар) ва Франция (436 нафар) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Бундан ташқари, кучли ўнликдан қуйидаги Европа мамлакатлари ўрин олган:

  • Португалия – 235 
  • Польша – 194 
  • Руминия – 184 
  • Дания – 140 
  • Латвия – 130

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган бир йил ичида Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қайси давлатдан келгани маълум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Ўзбекистон турист

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг