АҚШдан Президент айтган вакциналар келмоқда
Жамият
−
27 Июль 2021
5900Жорий йилнинг 29 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” дастури доирасида Ўзбекистонга АҚШдан махсус рейс билан 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Қўшма Штатлар “Moderna” компаниясининг коронавирусга қарши 3 млн доза вакцинани беғараз тақдим этди.
Маълумот учун, Moderna вакцинасининг коронавирусга қарши самадорлиги 94 фоиз. Бу вакцина билан 18 ва ундан катта ёшдагилар эмланиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида август ойи бошида Ўзбекистонга яна 3 млн доза вакцина олиб келиниши ҳақида айтиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь