Ўзбекистонга 2022 йилда қанча турист келгани айтилди

Бу қизиқ

image

2022 йилда 5,2 миллион нафар чет эл фуқароси сайёҳат қилиш учун Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 миллион нафарга ёки 2,8 бараварга ошган. Шундан энг кўп – 1551,1 минг нафар Қозоғистон фуқароси, энг кам – 5,4 минг нафар Хитой фуқароси Ўзбекистонга саёҳат қилган.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларнинг кетма-кетлиги қуйидагича:

Қозоғистон Республикасидан – 1551,1 минг нафар;

Тожикистон Республикасидан – 1447,8 минг нафар;

Қирғизистон Республикасидан – 1356,9 минг нафар;

Россия Федерациясидан – 567,7 минг нафар;

Туркия Республикасидан – 75,6 минг нафар;

Жанубий Кореядан – 19,9 минг нафар;

Германия Федератив Республикасидан – 17,7 минг нафар;

Ҳиндистондан – 16,8 минг нафар;

Америка Қўшма Штатларидан – 13,1 минг нафар;

Франциядан – 11 минг нафар;

Буюк Британиядан – 10,5 минг нафар;

Озарбайжон Республикасидан – 10,4 минг нафар;

Италиядан – 8,8 минг нафар;

Испаниядан – 6,3 минг нафар;

Хитойдан – 5,4 минг нафар.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон турист саёҳат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made