Ўзбекистонга 11 ойда хориждан қанча автомобиль импорт қилинган?

Жамият 4659
image

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга 25 та хорижий давлатдан қиймати 502,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 23 155 та енгил автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.

Ўзбекистонга енгил автомобиллар энг кўп қуйидаги давлатдан импорт қилинган:

  • Хитой – 6 963 та;
  • Корея – 5 630 та;
  • Россия – 4 167 та;
  • Қозоғистон – 3 731 та;
  • Польша – 1 204 та;
  • АҚШ – 479 та;
  • Литва – 427 та;
  • Таиланд – 250 та;
  • Германия – 103 та;
  • Япония – 88 та.

Аввалроқ Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 13,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 689 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 3.1
t
×