Ўзбекистондан Тожикистонга ўтиш осонлаштирилди

Олам

image

Жорий йилнинг 15 мартдан бошлаб Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари нормал иш режимига қайтади, чегарани кесиб ўтиш учун Тожикистон Республикаси ҳудудида ПЗР тестидан ўтмасдан тўлиқ эмланганлик сертификатини тақдим этиш кифоя қилади. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар берди.

Икки мамлакатда эпидемиологик вазият нормаллашгани сабаб Тожикистоннинг COVID-19 га қарши кураш республика штаби томонидан шундай қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларининг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган эмлаш сертификатлари расман тан олинади. Чегарани кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган ПЗР тестининг салбий натижасини ҳам тақдим этиш мумкин. Агар сизда ушбу ҳужжатлардан бири бўлса, Тожикистонда иккинчи тестдан ўтиш шарт бўлмайди.

Бундан ташқари, республикада ниқоб тақиш тартиби, тўй ва бошқа тантана ва маросимларни ўтказишга қўйилган чекловлар бекор қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made