Ўзбекистондан Россияга мунтазам автобус қатновлари қайта тикланмоқда

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 июлидан Ўзбекистондан Россия Федерациясининг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Мазкур йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 000 000 сўм;

Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 800 000 сўм;

Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия автобус

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг